Республикамиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараѐнларида ҳам бошқа соҳалар билан бир қаторда иқтисодий ислоҳотларини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада Республикамиз Президенти ва Хукумати қабул қилган Қарор ва Фармонларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, уни сифатини оширишда илғор тажрибаларни қўллаш, ер ва сувдан оқилона ва унумли фойдаланиш муҳим ва стратегик аҳамиятга эга бўлган йўналиш ҳисобланган [1,2]. Ҳозирги кунда Республикамизнинг қишлоқ хўжалиги тизимидаги экин майдонларига сув етказиб бериш учун 1500 дан ортиқ стационар насос станциялари хизмат қилмоқда. Насос станцияларда ўрнатилган жиҳозлар йирик энергия истеъмолчилари ҳисобланади ва энергия таъминоти тўхтовсиз бўлишини талаб қилади.