Сув таъминотини яхшилаш ва суғориш тармоқларида сув исрофини камайтириш каби муаммоларни хал қилишда суғориш каналларининг фойдали иш коэффициентининг ошириш, уланинг эксплуатацион ва таъмирланиш харажатларини камайтириш ишлари долзарб вазифалардан ҳисобланади. Суғориш сувининг йирик магистраль ва хўжалик ички суғориш тармоқларидаги исрофининг олдини олиш уларнинг техник ҳолатини талаб даражасида сақлашни тақозо этади. Бундан ташқари каналлардаги лойқа босиш ва ювилиш жараѐнлари каналларнинг иш ҳолатининг бузилишига олиб келади. Бу жараѐнларни олдини олиш ва бартараф қилиш муаммоси катта харажатларни талаб қилади.