Ушбу мақола меҳмонхона хўжаликлари корхоналарида хизматлар рақобатбардошлигини баҳолаш муаммоларини ёритишга қаратилган бўлиб, унда сифат – объект рақобатбардошлигининг муҳим омили сифатида олиб қаралган. Мақолада меҳмонхона корхоналарида хизматлар рақобатбардошлигини баҳолашнинг эксперт, омилли ва параметрик усуллардан фойдаланилган ва талабларни шакллантириш, ҳамда сотиш масалалари кўриб чиқилган.