Суғд конфедерациясининг Кушония билан чегарадош яна бир ҳукмдорлиги Файй бўлиб, у бугунги кунда Самарқанд вилоятидаги дарё, туман ва турли мавзеларнинг номи бўлмиш Нарпай ва унинг атрофи ҳудудларига тўғри келади. Бу ҳукмдорликнинг сиёсий тарихи ва конфедерация таркибидаги мақоми хусусида манбалардаги маълумотлар жуда тарқоқ. Табарий берган маълумотларни ҳисобга олмаганда Файй тўғрисида манбаларда қарийб маълумот йўқ. Илмий адабиётларда ҳам Файй тарихининг ўрганилиши жуда суст.