Табиатни муҳофаза этиш, уни хароб этилишининг олдини олишга қаратилган ахлоқий хатти-ҳаракатлар ҳар қандай ёшдаги кишиларга бирдай тааллуқлидир. Шундай экан, экологик масала кишиларни экологик онгли ва экологик маданиятли кишидек эзгу вазифа жамиятнинг ҳозирги тараққиёт босқичига бошланғич синфларнинг таълим-тарбия амалиётига бевосита тегишлидир. Бутун халқ маорифи ишини қайта қуриш ишида марказий ўринни инсонпарварлик эгаллаши лозимлигини ҳаётни ўзи кўрсатиб турибди. Ҳозирги вақтда ўқув жараёнини экологик тарбиясиз тасаввур қилиб бўлмайди, чунки инсонларнинг теварак-атрофга бўлган ўзаро муносабати мураккаблашиб бормоқда.