Ҳозирги замон кон корхоналарининг яхши натижалар билан ишлашига кўп жихатдан кўмир, қора ва рангли металларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш бир қанча муҳум масалаларнинг ечимига боғлиқ. Фойдали қазилма конларини ер ости усулида қазиб олишда ишчилар хафсизлигини таъминлаш асосий масала ҳисобланади.
Кўмир конларини қазиб олишда шифт билан мустаҳкамлагич секцияларининг ўзаро тасирлашуви мураккаб шароитларни ҳосил қилади. Мустаҳкамлагичлар блок кўринишидаги бевосита шифтни тутуб туриш учун хизмат қилади.