Ушбу мақолада Ўзбекистонда журналист кадрлар тайёрлашнинг ҳозирги ҳолати, бу борада тўпланган тажрибалар келтирилади. Ахборот асри технологиялари ривожланиши билан миллий журналистика таълимида юз бераётган ўзгаришлар, давлат раҳбарияти томонидан соҳага ва таълим тизимини ривожлантириш учун қўйилаётган талаблар таҳлил қилинади. Медиаконвергенция тушунчасининг тавсифи ва тансифи, журналистик амалиётда ва таълимда мазкур тушунчанинг аҳамияти ошиб бораётганлиги илмий-назарий қарашлар орқали очиб беришга ҳаракат қилинган.