Дунё давлатларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт тажрибасидан яхши маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодиёти уни ривожлантиришнинг объектив қонуниятлари, мавжуд иқтисодий салоҳият ва имкониятлари, шу мамлакатда яшаётган халқнинг ўзига хос турмуш тарзи, тафаккури, миллий қадрият ва анъаналари, маънавий бойликлари тўла ҳисобга олинган, пухта иқтисодий сиёсат ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилган шароитдагина барқарор ва мутаносиб ривожлана олади.