КИРИШ .
Мавзунинг долзарблиги. Бозор муносабатлари шароитида иқтисодий таваккалчиликни ҳисобга олиш ва баҳолаш, бошқарув назарияси ва амалиётининг мухим таркибий кисми сифатида мустакил назарий, амалий ахамият касб этади. Аксарият бошқарув қарорларини таваккалчилик шароитида қабул килиниши бир катор тўлиқ ахборотларни мавжуд эмаслиги, ўзаро қарама-қарши гоялар, эхтимоллик элементлари ва бошқа кўпгина омиллар билан боғлик.