Ёшлар онгида ватанпарварликни шакллантириш билан боғлиқ ишлар қуйидаги йўналишларда амалга оширилса, ижобий натижа бериши табиийдир:
	маҳаллалар, оилалар ва ўқув муассасалари ҳамкорлигида  амалга  ошириладиган  маданий-маърифий тадбирлар;
	мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим мактаблари, олий ва ўрта махсус таълим ўқувчи, талабалар, ёшлар ва бошқа тоифадаги фуқаролар ўртасида олиб борилаётган тадбирлар;
	оммавий ахборот воситалари, матбуот воситасида амалга оширилаётган ватанпарварлик ғояси билан йўғрилган тадбирлар;
	ҳарбий ватанпарварлик тарбиясини амалга оширувчи тадбирлар;
	маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш билан боғлиқ илмий-назарий, илмий-амалий ва илмий-методик йуналишларда тадқиқот ишлари олиб бориш, социологик тадқиқотлар ўтказиш;
	халқлap, миллатлараро дўстлик-биродарлик ахиллик тотувликни таъминлашга қаратилган тадбирлар;
	маданий ва маърифий, ижодий ташкилотлар томонидан  аҳолининг маънавий маданиятлилик даражасини ошириш, уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадида амалга ошириладиган тадбирлар.