Мамалакатимиз амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида маъмурий-буйруқбозликка асосланган. Иқтисодиётдан ижтимоий йўналтирилиган бозор иқтисодиётига ўтиш соҳасида қатор ижобий ўзгаришларга эришилди. Бу, энг аввало, кўп укладли иқтисодиёт ва мулкдорлар синфининг шаклланганлигида, макроиқтисодий барқарорликнинг таъминланганлигида ва шу асосда барқарор иқтисодий ўсиш учун мустаҳкам замин тайёрланганлигида намоён бўлмоқда.