Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритганидан кейин маъмурий, молиявий хўжалик ишлаб чиқариш тизимини ўз қўлига олиб, мустақил давлат тақдирини ўзи белгилаш ва истиқбол режаларини ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга бўлди. Мустақилликдан кейинги ўтган йиллар давомида республикада иқтисодий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар бошланиб, бу ислоҳотлар ўзининг ижобий самараларини бера бошлади.