Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришгани ҳам тарихга айланиб улгурди. Мустақиллигимиздан кейинги ўтган нисбатан қисқа фурсат ичида ўзбек халқининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётида улкан ўзгаришлар юз берди, катта ютуқларга бой бўлди. Бу улкан ўзгаришлар ўтмиш воқеа-ходисаларидан тўғри сабоқ олиш ва бунга кўра келажакни тўғри белгилашни ҳам тақазо этади. Бу борада тарих фанининг роли беқиёс бўлиб, унинг аҳамияти ҳам тобора ортиб бормоқда.