Ўзбекистонда бозор муносабатларини жозибадорлигини ошириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири ташқи иқтисодий фаолиятни янада яхшилашдан иборат. Жаҳон хўжалиги тизимида глобаллашув ва байналминаллашув жараёнлари чуқурлашиб бораётган бир вақтда ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, мамлакатимиз экспорт салощиятини муттасил ошириш ва тадбиркорларни рағбатлантириш орқали халқаро меҳнат тақсимоти ва ихтисослашуви имкониятларидан самарали фойдаланиш узоқ вақт учун мылжалланган барқарор иқти¬содий ўсишга эришишнинг энг муҳим шартларидан ҳисобланади. Бунинг заминида эса, мамлакатда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва бевосита унинг учун хорижий сармоядорларни иқтисодиётга жалб этиш муҳим ҳисобланади.