Замонавий география фани давр талабларига биноан ўз олдига қўйилган мақсад ва вазифалари асосида ривожланиб бормоқда. Мактаб географиясида умумий, табиий ва иқтисодий-ижтимоий масалаларга кенг эътибор берилган бўлиб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида география фанининг ўрганиш доираси анча ўзгартирилган ва унда географиянинг амалий масалаларига катта аҳамият берилган.