Ишнинг долзарблиги. Ўзбекистонда жорий этилаётган таълим тизими бўйича ёшларда мустақил фикрлаш қобилиятини тарбиялашда ўқитувчи билан ўқувчи муносабатларини тубдан ўзгартириш, яъни ўкув жараёнини инсонпарварлаштириш масаласи ўта муҳимдир. Чунки бу бевосита ёшларимизнинг тафаккурига, онгига, руҳиятига таъсир этиш билан амалга оширилади. Олий таълимни бошқариш, илмий тадқиқот ва усуллари йуналишида муассаса ва ташкилотларнинг вазифаларини белгилаб берувчи меъёрий асос яратилди. Давлат таълим стандартларини, янги ўқув режалари ва дастурларни жорий этиш тартиблари белгиланди.