Ақлий ва жисмоний тараққиёт бир-бири билан узвий боғлиқ ҳодисалардир. Зеро, ёш органимзнинг меъёрида ривожланиши ҳамда етилиши фаол ҳаракатсиз ва жисмоний машқларсиз кечиши қийин. Шу боис азал-азалдан ота боболаримизни турли ёшдаги болалар соғлигининг аҳволи ҳамда уни жисмоний тарбиялаш орқали мустаҳкамлаш усуллари қизиқтириб келган.