Бугунги тараққиётнинг янги босқичида ўзбек миллий тафаккур йўналишида ҳам жаҳоннинг ижтимоий онгидаги турфа фикрларнинг ва йўналишларнинг таъсири сезиларли даражада кузатилмоқда. Хусусан, сўнгги давр ўзбек ҳикоячилигида бир қатор янги йўналишлар қатори саргузашт-мистик йўналишдаги ҳикояларнинг ҳам ўзига хос намуналари пайдо бўлаётганлиги бунинг яна бир исботидир