Ўзбекистон Республикаси ўзининг мустақил фаолияти даврида бир неча ўн йилликларда амалга ошириладиган тараққиёт йўлини босиб ўтди. Қисқа вақтда барқарор, очиқ бўлган, хуқуқий демократик давлат қуриш йўлида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади. Ўзбекистон жаҳон мамлакатлари томонидан тан олиниб, ижтимоий йўналишга асосланган бозор муносабатлари босқичма-босқич шаклланиб бормоқда.