Ишнинг мавзуси долзарб масала ечимига қаратилган. Зеро, кузда тупроқ чуқур қатламларига ишлов берувчи ишчи органларининг тез яроқсизлашиши сабаблари яхши ўрганилмаган. Бу масала бугунгача тўлиқ ечилмаган маълумки, кузда об – ҳавонинг инжиқ пайтида ерни қисқа муддатларда шудгорлаш талаб этилади. Лекин иш давомида плуг лемехларининг ёроқсизланиши туфайли, хайдов агрегати тўхтаб қолмоқда. Бунинг натижасида иш унумли кескин пасаймоқда. Уларни тўхтатмасдан ишлатиш эса иш сифатини ёмонлашувига ва эксплуатацион харажатларнинг кескин ортишига олиб келмоқда. Бу жихатлар мавзунинг нақадар долзарблигини кўрсатади.