Силикатлар физик кимё фани кимё саноатининг асосий талабларига тўла жавоб берадиган йўналишидир. Силикатларнинг физик кимё фани мураккаб моддаларда содир бўладиган кимёвий жараёнларнинг сабабини физика қонунлари ва тажрибалари асосида тушунтирувчи фандир. Ҳозирги замонда алоҳида мустақил фан ҳисобланиб, у силикатларнинг кимёвий жараёнларининг қандай боришини ва содир бўладиган ўзгаришларни олдиндан айтиб бериш имкониятини яратади.