Жисмоний маданият назарияси ва методикасида, шунингдек, кейинги йилларда шаклланган спорт турлари назариясида “Жисмоний қобилиятлар”, “Жисмоний сифатлар”, “Ҳаракат қобилиятлари”, “Ҳаракат сифатлари” деган, маъно жиҳатдан бир-бирига жуда яқин бўлган тушунчалардан фойдаланилмоқда. Аслида жисмоний қобилиятлар машғулотлар жараёнида ҳамма болалар ва ўқувчи-ёшларда ҳам у ёки бу даражада намоён бўлади.Жисмоний маданият ва спорт машғулотлари жараёнида, аниқланган жисмоний қобилиятлар тарбияланиб, зарур жисмоний сифатларга айлантирилади.