Стратегик менежмент жуда қизиқарли, кўп қиррали, кенг қамровли, муҳим фан ҳисобланади. Унинг диққат марказида корхона туради. Корхона муҳитида ташкилотни мақсад сари йўналтириш, менежерларнинг стратегик режаларини ва вазифаларини амалга ошириш, танланган стратегияни ҳаётга тадбиқ этиш каби фаолиятларни бажаришга тўғри келади.