Хитой тилидаги иш юритиш ҳужжатлари терминларнинг лексик қатлами ижтимоий – ҳуқуқий меъёр ва муносабатлар, тилнинг ривожланиш қонунларига мувофиқ равишда тараққий этиб бормоқда. Ижтимоий - сиёсий соҳасига оид бўлган лексик қатламда янги терминлар, сўзлар, қолипли бирикмалар, ўзлаш-
маларнинг сони кўпайиб бориши билан бир қаторда, ўз долзарблигини аста-секин йўқотиб бораётган терминларнинг ишлатилиш тез-тез такрорланиш даражаси камайиб бориши кузатилмоқда.