ФТАЛАТ АНГИДРИД

ФТАЛАТ АНГИДРИД, С8Н4О3 Фталат (ортофталат) кислота ангидриди; рангсиз кристаллар. Мол. м. 148,11. Суюкланиш траси 130,8°, қайнаш траси 284,5°, зичлиги 1527 кг/м3. Ф. а. сувда жуда оз (25° да 0,6%), спиртда, углерод сульфидда яхши эрийди. Қайноқ сув таъсирида гидролизланиб офталат кислотага айланади. Конденсатланиш реакцияларига осон киришади. Фталат ангидрид нафталин, шунингдек, оксилолни ҳаво кислороди ёрдамида газ фазада катализатор иштирокида оксидлаш йўли бн олинади. Органик бўягичлар, алкид смолалар, пластификаторлар ва б. муҳим саноат маҳсулотлари и. ч. да қўлланади.