ФРОНДА

ФРОНДА (франц. fronde, айнан — палахмон, сопқон) — 1) 1648—53 й. ларда Францияда абсолютизмга, Ж. Мазарини ҳукуматига қарши ижтимоий ҳаракат; ўз таркибига турли социал табақаларни қамраб олган (парламент Ф. си, «шаҳзодалар» Ф. си);

2) асосан, шахсий ёхуд гуруҳий характерга оид принципиал бўлмаган мухолифат.