ФРИЗЛАР — Нидерландиядаги (400 минг киши) ва Германиядаги халқ. Умумий сони 420 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Фриз тилида сўзлашади. Диндорлари — кальвинистлар, бир қисми католиклар. Асосий машғулотлари — қ. х. ва балиқ овлаш. Нидерландиядаги Фризлар голландларта якин бўлишларига қарамай ўзига хос маданий анъаналарини сақлаб қолишган.