ФРИЗ ТИЛИ

ФРИЗ ТИЛИ — герман тилларининг ғарбий гуруҳчасига мансуб, Нидерландиянинг Фрисландия вилоятида, Ғарбий Фриз о. ларида ва Германиянинг Қуйи Саксония (Затерланд) ерида, Шлезвиг шим. ғарбида, Шим. Фриз о. ларида, Гельголанд о. да тарқалган тил; асосан, оғзаки мулоқот тили сифатида қўлланади. Сўзлашувчиларнинг умумий сони Нидерландияда 400 минг, Германияда 20 минг кишидан ортиқ (ўтган асрнинг 90-й.

лари).

Фриз тили лаҳжалари 3 та: ғарбий (Фрисландия), шарқий (Затерланд) ва шим. (Шлезвиг). Фрисландия шаҳарларида «шаҳар Ф. т.» варианта — нидерландия тилининг сезиларли таъсири бўлган вариант тарқалган. Генетик жихатдан кдц. инглиз тили билан узвий боғлиқ. Фриз тилининг фонологик тизимида вокализм анча ривожланган. Отларда 2 та жинс мавжуд. Кучли ва кучеиз феъллар фаркданади. Илк ёзма ёдгорликлари 13-а. га мансуб. 16-а. дан барча расмий доираларда нидерланд тили қўллана бошлади, Фриз тили, асосан, оғзаки муомала тилига айланди. Кейинги ўн йилликларда Нидерландия мактабларида Фриз тили изчил равишда укатила бошлади, кўплаб адабиётлар, даврий матбуот нашр этилди. Ёзуви лотин графикаси асосида.