ФРИДРИХ II (1712.24.1, Берлин 1786.17.8, Потсдам) — Пруссия кироли (1740 й. дан). Гогенцоллернлар сулоласидан. Қирол Фридрих Вильгельмнинг ўғли. Йирик саркарда. Ёшлигида француз маърифатпарварлари таъсирида бўлган. Айни вақтда прусс ҳарбийбюрократик милитаризмининг энг изчил вакилларидан. 1740 й. Ф. П Австрияга тегишли Силезияга бостириб кириб, бир неча бор уруш қилган. 1Силезия уруши (1740— 42) ва 2Силезия уруши (1744—45) натижасида муҳим иқтисодий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган бу ўлкани ўзига тобе қилган. 1756—63 й. лардаги Етти йиллик урушда Австрия ва Франция қўшинларига бир неча марта зарба берган. Фридрих II ўзини санъатни қадрловчи ва ҳомийси қилиб кўрсатган. Бир қатор фалсафий ва тарихий асарларнинг муаллифи бўлган. Асарларини, асосан, француз тилида ёзган. Абсолютизмни мустаҳкамлаш юзасидан Фридрих II П бир неча ислоҳотлар ўтказган.
Фридрих II даврида Пруссия буюк давлатлар қаторига чиққан, унинг ҳудуди 2 баробар кўпайган. Ammo зулм ва расмиятчиликка асосланган бу давлат мустаҳкам бўлмаган. Фридрих II вафотидан сўнг кўп ўтмай Пруссиянинг Франция билан олиб борган урушларида бу аҳвол очиқ намоён бўлган.