ФРИДРИХ ВИЛЬГЕЛЬМ (Friedrich Wilhelm) (162088) Бранденбург курфюрсти (1640 й. дан), Гогенцоллернлар сулоласидан бўлган «Буюк курфюрст». Унинг даврида Бранденбург Пруссия герцоглигини (унгача — Польша лени бўлган) ва б. ерларни узилкесил қўшиб олган. Прус абсолютизмига асос солган.
Фридрих Вильгельм I (1688—1740) — Пруссия қироли (1713 й. дан); Гогенцоллернлар сулоласидан. «Тахтдаги фельдфебель» лақабини олган. Фридрих Вильгельм II (1744—97) — Пруссия қироли (1786 й. дан); Гогенцоллернлар сулоласидан. 1792 й. инқилобий Францияга қарши Австрия билан иттифоқ тузган.
Фридрих Вильгельм III (1770—1840) — Пруссия қироли (1779 й. дан); Гогенцоллернлар сулоласидан. 1807 й. даги Тильзит сулҳига кўра, Наполеон I га Пруссия ҳудудининг ярмини берган.
Фридрих Вильгельм IV (1795—1861) — Пруссия қироли (1840 й. дан); Гогенцоллернлар сулоласидан. Рухий касаллиги туфайли 1857 й. дан давлат ишларидан четлашган.