ФОТОМАТЕРИАЛЛАР — фотография ва кинематографиями фотографик тасвир ҳосил қилиш учун қўлланадиган ёруғлик сезгир материаллар, уларга кимёвий ишлов берадиган реактивлар ва ёрдамчи воситалар. Фотоматериаллар ёруглик сезгир компонентининг кимёвий таркибига қараб, кумушли ва кумушсиз хилларга бўлинади. Кумушсиз Фотоматериалларнинг ёруғлик сезгирлиги паст бўлиб, фақат позитивлар олишда қўлланади. Фотоматериаллар фотопластинкалар (асоси шиша пластина), фотоплёнкалар (асоси целлулоид), киноплёнкалар ва фотоқоғозлар (асоси ярим ялтироқ қоғоз) га бўлинади.
Саноатда умумий мақсадлар учун «изоорто», «изохром» ва «панкхром» фотопластинкалар, ёруғлик сезгирлиги 32, 65, 130 ва 250 бирликка тенг бўлган фотоплёнкалар, ўта юқори ёруғлик сезгир киноплёнкалар, фотоқоғозлар (6×9 дан 50×60 см форматда) ишлаб чиқарилади.
Ёруғлик сезгирлиги 32 бўлган фотоплёнка табиий ёруғликда сурат олишга мўлжалланган. Сезгирлиги 250 бўлган фотоплёнкалар қоронғи жойларда сурат олишда ишлатилади. Махсус Фотоматериаллар икки гуруҳга бўлинади: диапозитив (пластинка, плёнка) — унинг ёрдамида тўғридантўғри катталаштирувчи аппаратлар орқали суратлар кўрсатилаверади; репродукцион Фотоматериаллар — кумуш бромид фотопластинка, фотоплёнка ва б. Улар клише ва б. воситасида расмлардан нусха кўчиришда қўлланилади. Ёрдамчи воситаларга ёруглик сезгир Фотоматериаллар солиб ёки ўраб қўйиладиган ёруғлик ва намликдан ҳимоялайдиган махсус қоғозлар, елимлар, позитивларни атмосфера таъсиридан сақлайдиган локлар киради. Кенг тарқалган ёруғлик сезгир қатламлар — дисперсланган AgHal микрокристалл қуруқ желатинли қатламлар (Hal=Cl, Br, Cl=Br, Cl=j, Cl+Br+j, Br+j). Бундай қатламлар 1870 й. ларнинг ўрталаридан кўплаб ишлаб чиқарила бошланган.
Кейинги вақтларда AgHal — ёруғлик сезгир қатламлар рентген нурлари ва электронлар оқими тасвирини олишда қўлланила бошланди (қ. Рентгенограмма).
AgHal асосида ёруглик сезгир материаллар тайёрлашнинг 3 босқичи бор:
1) эмульциялаш ва биринчи (физик) етилтириш. Бу босқичда эмульсия, яъни AgHal микрокристалларнинг каттиқ фазаси ҳосил бўлади ва усади. AgNO, билан эритмадаги таркибида желатина бўлган галогенидлар орасида бўладиган реакция натижасида AgHal ҳосил бўлади;
2) иккинчи (кимёвий) етилтириш. Бу босқичда эмульция маълум вақт юқори трада тутиб турилади;
3) эмульсияни қуйишга тайёрлаш. Бу босқичда ёруглик сезгир қатламга керакли физиккимёвий хусусиятлар берилади. Бунинг учун эмульсияга бўёвчи — сенсибшшзаторлар (ёруғ сезгир қатламнинг сезгирлигини оширади), стабилизатор (ёруғлик сезгирликни сақлайди), ошловчилар (катламнинг механик мустаҳкамлигини ва желатинанинг трага чидамлилигини оширади), пластификаторлар (қатлам мўртлигини пасайтиради), хўлловчилар (ёруғлик сезгир қатлам бир текис бўлишини таъминлайди) қўшилади;
4) қуйиш [эмульсия юпқа (5—10 мкм) кдлиб асосга берилади]. Тайёр материал қуритилади, кейин зарур бичимларда кесилади.
Фотоматериаллар сифатида кумушсиз ёруғлик сезгир катлам (полимер плёнка, шишасимон модда ва б.)лар кенг қўлланади.