ФОС

ФОС, Фес — Марокашнинг шим. ғарбий қисмидаги шаҳар. Фос вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 772 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Савдотранспорт маркази. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Муҳим саноат марказларидан. Тўқимачилик, озиқовқат, ёғочсозлик, кимё саноатлари ривожланган. Станоксозлик з-ди бор. Ҳунармандчиликда мато тўқилади, сопол идишлар ва теридан турли буюмлар тайёрланади. Мамлакатнинг маданийтарихий маркази. Мағрибнинг диний марказларидан бири. Машҳур Карауин мусулмон ун-ти (859.), Марокаш санъати музейи бор. Шаҳарга илк бор 8-а. да асос солинган бўлиб, 3 қисмдан иборат: Фос алБали (эски Фос, 789 й. да Идроси I асос солган), Фос алЖадид (янги Фос, 1276 й. да курила бошлаган) ва 1916 й. дан кейин қурилган замонавий шаҳар.

Шаҳар 9 — 10-а. ларда Идрисийлар давлати маркази бўлган. 13—15-а. ларда Маринийлар давлати, 14-а. дан Магрибнинг сиёсий маркази. 1911 й. да Фосни французлар босиб олган. 1956 й. дан Марокаш мустақилликка эришгач, Фос тез ривожлана бошлади.