ФОМОЗ — сабзавот экинларининг юқумли касаллиги. Phoma туркумига мансуб замбуруғлар қўзғатади. Карам (қўзғатўвчиси — P. lingam), сабзи (қўзғатувчиси — P.rostrupii), картошка (қўзғатувчиси — P. solanicola), лавлаги (қўзғатувчиси — Р. Ье1ае)нинг пояси, барги, илдизмеваларини зарарлайди. Ўсимлик поя ва баргларида ботиқ қора доғлар пайдо бўлади, касаллик юққан иддизмевалар ва туганаклар (сабзи ва картошка) сакдаш пайтида чирийди, тўқималарида қўнғир ҳалқалар пайдо бўлади, истеъмолга яроқсиз ҳолга келади. Касаллик касалланган уруғлик, ўсимлик қолдиклари, тупроқдан юқади.
Кураш чоралари: уруғликни дорилаш; далада касалланган ўсимликларни юлиб ташлаш; минерал ўғитларни тўғри нисбатларда қўллаш, далани ўсимлик қолдикларидан тозалаш; картошка, сабзи, карам ва б. ни сақлаш қоидаларига амал қилиш.