ФЕТИШИЗМ

ФЕТИШИЗМ (португалча feitico, франц. fetiche — сеҳрли нарса, тумор) — гайритабиий хусусиятларга эга деб ҳисобланадиган жонсиз нарсалар — фетишларга сиғиниш. Сиғиниш объектлари, яъни фетишлар — тош, таёқ, кўзмунчоқ, тумор ва ҳар қандай буюм бўлиши мумкин. Фетишизм диннинг кад. унсурларидан бири. Барча ибтидоий халкларда бўлган.