ЭФЕБИЯ (юн. — ўсмир) — Юнонистон (Спарта, Афина)да эркин туғилган 18 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўсмирларни ҳарбий ва фуқаролик хизматига тайёрлайдиган давлат ташкилоти. Ўқиш казарма шароитида 2 йил давом этган. Биринчи йили эфеблар гимнастика, камондан отишни ўрганганлар, ҳарбий машқлар ўтказишган. Иккинчи йил ҳарбий қўрғонлар қуриш, ҳарбий гарнизонларни қўриқлаш, ҳарбийденгиз ишларини ўрганиш билан шуғулланишган, халқ сайил ва байрамлари ҳамда йиғилишларида тартиб сақланишини назорат қилишган. Эфебияни тугатганлар тўла ҳуқуқли фуқаро ҳисобланган (яна қ. Афина тарбияси, Спарта тарбияси).