ЭРАРИЙ

ЭРАРИЙ (лот. — мис, пул) — қадимий Римда давлат хазинаси. Сатурн ибодатхонасида сақланган. Республика даврида сенат (уни квесторлар бошқарган), империя даврида — императорлар ихтиёрида бўлган. Император Август Э. ни имераторнинг хусусий кассаси — фиск билан қўшиб юборган. Эрарий тепасида империя даврида преторлар турган.