ЭПИГРАФИКА

ЭПИГРАФИКА (юн. — битик) — қаттиқ жисмлар — тош, металл, сопол ва бошқалардаги, асосан, қадимий ва ўрта асрларга оид ёзувлар (битиклар) ни тўплаш, нашр этиш ва шарҳлаш билан шуғулланувчи ёрдамчи тарих фани. Адабиётда эпиграфик ёдгорликлар деб қадимий битиклар айтилади. Уйғониш даврнда, антик ва шарқ тарихига умумий қизиқиш кучайиши муносабати билан вужудга келган. Дастлаб Эпиграфика фақат Италия, Греция, Шим. Африка ва Фаластинда топилган қадимий ёзувларни ўрганган (қ. Палеография). қадимий туркий тилларга оид ёзма ёдгорликлар ҳам ноёб эпиграфик ёдгорлик саналади (қ. Урхун-Енисей ёзувлари).