ЭЛЕЯ МАКТАБИ

ЭЛЕЯ МАКТАБИ — юнон фалсафий мактаби. Мил. ав. 6—5-асрларда Элея шаҳрида (Италиянинг жануби) шаклланган. Асосчиси — Ксенофан; йирик намояндалари Парменид, элеялик Зенон, самослик Мелисс, Горгий. Элея мактаби вакиллари сезги аъзоларимиз орқали оладиган билимимиз шубҳали, ҳақиқий эмас, фақат ақл орқали оладиган билимларимиз ҳақиқий деб ҳисоблаган. Милет мактаби ва Гераклиттшт материалистик ғояларига қарши кескин кураш олиб борган. Элея мактаби фалсафа тарихида биринчи бўлиб ягона борлиқ тушунчасини илгари сурган. Элея мактаби вакиллари фикрича, ягона борлиқ узлуксиз, ўзгармас, бўлинмасдир. Кейинчалик ягона ўзгармас борлиқ тушунчаси Платон ва неоплатонизм фалсафаси манбаларидан бири бўлиб хизмат қилди. Антик фалсафанинг шаклланиши Элея мактаби билан тугалланди.