ЭЛЕКТРОНОГРАФИЯ (электрон ва…графия) — моддалар структурасини электрон асбоблар ёрдамида ўрганиш усули. Текшириладиган намунанинг тезлатилган электронларни сочишини ўрганишга асосланган. Кристаллар, аморф жисмлар ва суюкликларнинг атом структурасини, газ ва буғлардаги молекулаларни ўрганишда қўлланилади. Электронлар дифракцияси (зарралар дифракцияси) Электронографиянинг физик асоси ҳисобланади; тўлқин хоссасига эга бўлган электронлар моддадан ўтаётганда атомлар билан ўзаро таъсирлашади, натижада алоҳида дифракцияланадиган дасталар ҳосил бўлади. Бу дасталарнинг интенсивлиги ва фазода тақсимланиши намунанинг атом структураси, ўлчамлари ва бошқаларга қатъий мос келади. Электронларнинг моддада тарқалиши атдмларнинг электростатик потенциадлари билан аникданади. Электронографик текшириш махсус асбоблар — электронограф ва электрон микроскопларда бажарилади.
Электронография металлокристаллистик ҳолда бўлган кўпгина моддаларнинг атом структураларини, техниканинг турли соҳаларида фойдаланиладиган юпқа кристаллик парда стрўктурасининг такомиллашиш даражасини ўрганишга имкон беради.