ЭЛЕКТРОАНАЛИЗ (электро… ва юн. — ажратиш) , электрогравиметрик анализ — доимий электр токи таъсирида текширилаётган эритмага туширилган электродларда йиғилган металлар (ёки улар оксидлари)нинг массаларини аниқ ўлчашга асосланган физиккимёвий миқцорий анализ усули. Электроанализ бир эритмадаги баъзи жуфт металларни ажратиб аниклаш имконини беради.