ЭЛЕКТРЛИ ИЛОН БАЛИҚЛАР — карпсимонлар туркумига мансуб чучук сув баликлари оиласи. Гавдаси чўзиқ, яланғоч; уз. 1 — 1,5 м, вазни 40 кг гача. Орқа ва қорин сузгичлари йўқ. Анал тешиги томоғи остида. Жуда катта анал сузгичининг тўлқинсимон тебраниши туфайли сувда сузади. Танаси ён томони бўйлаб электр органлари жойлашган; 650 В гача разряд ҳосил қилади. Электр органларидан душманларидан ҳимояланиш, ўлжасини фалажлаш ва мўлжал олишда фойдаланади. 1 тури Жанубий Американинг шим. шарқий қисмидаги ҳамда Амазонканинг қуйи ва ўрта оқимидаги дарёларда учрайди. Сув юзасидан ҳаво ютиши ва узоқ вақт давомида сувдан ташқарида туриши мумкин. Маҳаллий аҳоли томонидан овланади. Баъзан катта аквариумларда боқилади.