ЭЛЕВАТОР

ЭЛЕВАТОР (лот. — кўтарувчи) — 1) юкларни тик (вертикал) ёки қия йўналишда кўтариш (ёки суриш) учун мўлжалланган узлуксиз ҳаракатланувчи қурилма; конвейер. Чўмичли, куракли ва кажавали турлари бўлади. Чўмичли Элеватор тик ёки қия (60° дан катта бурчакли) йўналишларда сочма юклар (дондун ва бошқалар)ни, куракли ва кажавали Элеваторлар (расмга қ.) тик йўналишда донабай юклар (деталлар, юкли қоплар, яшиклар ва бошқалар) ни кўтариш учун мўлжалланади. Чўмичли Элеватор металлургия, машинасозлик, куракли ва кажавали Элеваторлар базалар, магазинлар, омборхоналар ва бошқалар жойларда ишлатилади;

2) биноларни иситиш тизимларида марказий иссиқлик тармоғидан келадиган иссиқ сувни маҳаллий иситиш тизимидан қайтадиган совиган сув билан аралаштириб турадиган аппарат;

3) кўп миқдордаги донларни тортиш, тозалаш, қуритиш, сақлаш ва меъёрий (кондицион) ҳолатга етказиш, ортиштушириш механизмлари билан жиҳозланган иншоот; механизациялашган дон омбори. Вазифасига кўра, дон қабул қилувчи ёки тайёрловчи Элеватор ; ишлаб чиқариш (корхона) Э. лари, ортиштушириш ва порт Э. ларига бўлинади. Замонавий йирик Элеваторлар дастурли автоматик бошқариш қурилмалари (компьютерлар) ва телевидение воситалари билан таъминланган.