ДЎЛГОНЛАР, долганлар (ўзларини дулгаан, тиакихи, саха деб атайдилар) — элат, Таймир миллий округининг асосий аҳолиси. Умумий сони 7 минг киши (1992). Ёқут тилининг дўлгон шевасида гаплашадилар. Диндорлари — православлар. Дўлгонларнинг аждодлари Таймир я. о. дан узоқда, Лена да-рёсининг Вилюй ва Муна ирмоқлари рнида яшаган. 18а. давомида шим.-ғарбга силжиб, ҳоз. яшайдиган жойларига кўчиб келганлар. «Дўлгон» 19-а. даги уруғлардан бирининг номи. Дўлгонларнинг ўзагини асли тунгус бўлган дўлгон, эжен, каринтуо, донгот уруғлари ташкил этган. Дўлгонлар буғучилик, овчилик (мўйна тайёрлаш), баликчилик билан шуғулланадилар.