ДЮГОНЬ

ДЮГОНЬ, дюгонлар (Dugong dugong) — сиреналар туркумига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Сувда яшайди. Битта тури бор. Гавдаси дуксимон, уз. 3,5 м ча, огирлиги 140—170 кг гача, танасининг охирида кўндаланг жойлашган икки бўлакли сузғич қаноти бор. Олдинги оёқлари куракка айланган, орқа оёклари скелетидан фақат рудимент ҳолдаги чаноқ суяклари сақланиб қолган. Эркагининг уз. 7 см гача бўлган курак тиши филникига ўхшаш ташқарига чиқиб туради. Ҳомиладорлик даври 1 йилгача. Битта бола туғади. Қизил денгиз, Африканинг шарқий қирғоқлари, Ҳиндистон ярим ороли, Ҳинд-Малайя ва Филиппин архипелагида, Тайвань, Янги Гвинея, Шим. Австралия, Соломон, Янги Каледония оролларида тарқалган. Гўшти ейилади, терисидан тагчарм тайёрлади. Дюгонь ҳозир кам қолган. Халқаро Қизил китобга киритилган.