ДУККАК — дуккакдошлар меваси; битта уруғчибаргдан ҳосил бўлади. Кўпинча юқорисидан пастгача иккита чок билан очилади (нўхат, ловия ва б.), баъзи турларида очилмайди (қашқарбеда, себарга, ерёнғоқ). Ерёнғоқннт дуккаги тупроқ ичида етилади. Дуккакда кўпинча бир нечта уруғ бўлиб, уруғбандчалари билан қорин чокига бирикади. Дуккакнинг катталиги, шакли ва тузилиши ҳар хил: кўпчилик турларда тўғри, ясси (нўхат, ловия ва б.), бошқаларида думалоқ, спиралсимон (беда). Айрим тур ўсимликлардан Дуккак бир уруғли бўлакларга бўлинади. Ёввойи дуккакли ўсимликларнинг Дуккак тез буралиб очилади ва уруғлари сочилиб кетади.