ДУБРОВНИК РЕСПУБЛИКАСИ

ДУБРОВНИК РЕСПУБЛИКАСИ — ўрта асрларда муҳим роль ўйнаган аристократик шаҳар республикаси. Адриатика денгиз соҳилида жойлашган. Дубровник ш. (республика маркази) ни, Далмациянинг соҳил бўйи қисмини, Млет, Ластово о. лари ва б. ни ўз ичига олган. Дубровник республикаси Византия (1205 й. гача), Венеция (1358 й. гача), Венгрия (1526 й. гача), Туркия (19-а. бошларигача)нинг вассали бўлсада, амалда 13-а. нинг 2-ярмидан мустақил бўлган. 1806 й. да Дубровник республикасини Франция босиб олиб, республикани бекор қилган (1808 й.), ҳудудини Иллирии вилоятлари таркибига киритган.