ДУАНТЛАР

ДУАНТЛАР — тезлатгичнинг фаол қисми. Циклотрон ёки фазотронда тезлатувчи кучланиш беришга ва тезлатишга ноқулай бўлган майдон фазасида зарраларни экранлашга хизмат қиладиган тезлатувчи электродлар. Ташқи кўриниши D га ўхшагани учун шундай аталади. Цилиндр шаклли металл қутини тенг иккига бўлинса, иккита дуант ҳосил бўлади (расмга қ.). Д. (Z>, ва D2) юқори частотали генераторга уланади; генератор ҳосил қилган катта кучланишли электр майдони таъсирида ионлар тезланиш олади (ионлар манбаи Дуантлар марказига жойлаштирилади). D2 дуант Dt дуантга нисбатан мусбат потенци-алли бўлиб, манфий ионларни ўзига тортади ва уларга тезланиш беради. Дуантлар ичида ионларга электр кучи таъсир қилмайди. Ионлар магнит майдони таъсирида айланма ҳаракатланиб, у — ярим давр вактдан кейин яна икки дуант ўртасида пайдо бўлади. у вакт ичида Дуантлар потенциалининг ишораси ўзга-ради (D2 манфий, D) мусбат бўлади), ионлар 2), га тортилиб, яна тезланиш олади. Ионлар Дуантлар орасида кўп марта тезланиш олади. Дуантлар вакуум камерага жойлаштирилади.