ДРОК (Genista) — бурчоқдошлар (дуккакдошлар) оиласига мансуб бута ва чала буталар туркуми. Бўйи 1 м ча, барги оддий, баъзан уч бўлакли, гули зигоморф, сариқ, баъзан оқимтир. Кў-пинча тиканли, 70 тури бор. Улар асосан Ғарбий Европа, Ғарбий Осиё, Африка ва Канар оролларида усади. Уруғдан кўпаяди. Барги, пояси ва гулларидан сариқ бўёқ олинади, қайнатмаси сурги дори сифатида ишлатилади.