ДОСТОНФИЛЬМ

«ДОСТОНФИЛЬМ» — киностудия. 1993 й. да ишга тушган «Достон» давлат ижодий и. ч. бирлашмаси асосида 1996 й. да ташкил топди. Шу йиллар ичида студияда «Авлоднома», «Уйғониш», «Шоҳизинда», «Ҳур», «Марказий Осиё — ядро қуролидан холи зона» каби ҳужжатли фильмлар, Амир Темур 660 йиллик таваллудига бағишланган 12 номдан иборат туркум фильмлар суратга олинди. Бу туркум фильмларни яратишда М. Абзалов, М. Туйчиев, Н. Аббосов, Ж. Қосимов, Д. Салимов, X. Иброҳимов, Н. Махмудов ва б. жонбозлик кўрсатдилар. Студиянинг бадиий раҳбари — Даврон Салимов.