ДОРУҒА

ДОРУҒА, дарухачи, доруғачи (мўғулча — назоратчи, шаҳар бошлиғи) — 1) Мўғуллар давлатиш маҳаллий ҳокимлар ҳузуридаги улуғ қоон вакили, ноиби. Доруға зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилган: аҳолини рўйхатга олиш; маҳаллий халқдан қўшин тўплаш; почта алоқаларини йўлга қўйиш; солиқлар йиғиш; тўпланган солиқ-тўловларни улуғ қоон саройига етказиш;

2) Темурийлар ва шайбонийлар даврида вилоят, шаҳар ҳокими. Доруғанинг вазифасига шаҳарни идора қилиш, аҳоли рўйхатини олиш ва уни ҳисоб-китоб қилиб бориш, солиқ ундириш кабилар кирган;

3) Бухоро хонлигида Доруға шаҳарнинг ҳарбий коменданти.

Ад.: Ҳофиз Таниш ал-Бухорий, Абдулланома (Шарафномайи шоҳий), 1-ж., Т., 1999; Мирза Бади’ Диван, Мадж-ма’ ал-аркам, М., 1981; Бартольд В. В., Сочинения, т.1, М., 1963.